“Trast Muamalat” МЧЖ
2022 йил 7 октябрда ташкил этилган “TRAST MUAMALAT” масъулияти чекланган жамияти “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг лизинг шўъба хўжалик корхонаси ҳисобланади.
Жамият 2019-йил 22-августда “Трастбанк” ХАБ ва Ислом Тараққиёт Банки гуруҳи ташкилоти Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида “Маслаҳат хизмати” тўғрисидаги имзоланган шартномага асосан ташкил этилган.
“Trast Muamalat” МЧЖнинг асосий фаолият тури лизинг операциялари, тадбиркорлик субъектларига ва жисмоний шахсларга ноанъанавий молиялаштиришга оид хизматларни шунингдек амалдаги қонунчилик билан таъқиқланмаган бошқа хизматларни кўрсатишдан иборатдир. Компания мавжуд бўлган лизинг операциялари, уларни амалга ошириш ва молиялаштириш билан боғлиқ хизматларни таклиф этади. Шу билан бирга жисмоний шахсларга енгил автотранспорт воситаларини молиявий ижара (лизинг) шартларида молиялаштиришни амалга оширади.